UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38“Реал” Кейн учун 226 млн евро беришга тайёр  2 07:21Санчес “МЮ”да тиббий кўрикдан ўтди, трансфер бугун эълон қилинади  2 03:00Olamsport: Теннисчимиз Australian Open'да иккинчи даврага чиқди, "Дэвис Кубоги". Ўзбекистон терма жамоаси кимга қарши бошлайди?  0 02:42Гвардиола жамоаси чемпион бўлиши учун нечта учрашувда ғолиб чиқиши кераклигини айтди  7 02:19Германия чемпионати. Аутсайдер “Кёльн” кетма-кет учинчи ғалабасини нишонлади  2 01:04Антонио Конте: “Биз бугун аъло даражада жамоавий ўйин кўрсатдик”  9 00:40Жозе Моуриньо: “Ўйлашимча, Алексис “МЮ”га ўтади, аммо...”  15 00:26АПЛ. “Манчестер Сити” рақиб дарвозасига учта гол урди ва ўзи ҳисобини уч очкога тўлдирди  6 00:18“Бордо” янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 00:12“Неймар “Лион”га қарши баҳсда “ПСЖ”га ёрдам бера олмайди  7 23:08“Пахтакор” Туркиядаги сўнгги назорат учрашувни ғалаба билан якунлади  44 22:58Испания чемпионати. “Атлетико” ўз уйида ғалабани сақлаб қола олмади  5 22:53Германия Бундеслигаси. “Фрайбург” “РБ Лейпциг” устидан иродали ғалабага эришди, “Байер” “Хоффенхайм”га имконият қолдирмади ва бошқа натижалар  3 22:22Англия чемпионати. “МЮ” сафарда, “Арсенал” ўз уйида ғалабага эришди ва бошқа натижалар  22 21:53Жавоҳир Соҳибов ва россиялик футболчи "Навбаҳор"га келди  32

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Греция Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Греция

Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи вакили Греция терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.


Греция терма жамоаси деганда кўпчилик дарҳол Евро-2004 баҳсларини кўз олдиларига келтиришади. Айнан ўша мусобақада Греция оламшумул натижани қайд этиб, бутун дунё футбол жамоатчилигини назарига тушганди. Отто Рехагель бошчилик қилган Греция ўшанда илк ўйинда Европа чемпионати мезбонлари Португалияни мағлуб этишган эди. Кўпчилик буни тасодиф деб қабул қилганди. Лекин немис мутахассиси қўли остида Греция кейинчалик Францияни, Чехияни ва финалда яна ўша Португалияни мағлуб этиб, Европа чемпиони деган номга сазовор бўлишган эди. Бу натижа Греция футболи мухлисларини ҳам эсанкиратиб қўйганди. 


Ўшанда Отто Рехагелнинг ҳимоявий тактикаси кўпчилик томонидан танқид остига олинганди ҳам. Аммо натижа ҳаммасини "ювиб" кетган ва Отто Рехагель Греция футболи тарихида янги саҳифа очишга муяссар бўлганди. 


Европа чемпионлигидан сўнг Греция ўйинида ва натижаларида кескин пасайишлар кузатилди ва жамоада кейинчалик авлодлар алмашуви содир этилди.
Энг қизиғи, Греция терма жамоаси шу кунгача бўлиб ўтган 19 та мундиалнинг атига иккитасида иштирок этишни уддасидан чиқишган. Қолган Жаҳон чемпионатлари ойнаи-жаҳон қаршисидан кузатиб боришган.

Жамоа 1994 йилда АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва барча ўйинларни мағлубият билан якунлаган. Кейинчалик 2010 йили ЖАРда ўтказилган мундиалда иштирок этишган ва ўз юришларини гуруҳ босқичидаёқ тўхтатишга мажбур бўлганлар. Греция мундиалда жами олтита ўйин ўтказган ва шуларнинг бештасида мағлубиятга учраган. Фақатгина биргина ўйинда уларга ғалаба нашидасини суриш насиб этган. Бу ғалаб ЖАРда Нигерияга варши ўтказилган ўйинда қўлга киритилган.



Ниҳоят Греция кетма-кет иккинчи бор мундиал иштирокчисига айланди ва бу сафар улар ўз кўрсаткичларини яхшилаш учун астойдил курашишмоқчи эканликларини футболчилар таъкидлаб ўтишмоқда.   

Грек футболи кўпчиликка яхши таниш. Ушбу ўлкадан бир қатор таниқли футболчилар етишиб чиқишган. Булар қаторида Теодорос Загоракис, Георгиос Карагунис, Никос Никос Анастопулос, Ангелос Харистеас, Георгиос Самарас, Георгиос Сейтаридис, Костас Кацунарис, Трянос Деллас, Георгиос Георгиадис, Теофанис Гекас каби чарм тўп усталарини келтириш мумкин.



Греция жой олган гуруҳ деярли тенг кучли жамоалардан ташкил топган. Бу гуруҳда кейинги босқич учун бўладиган кураш анча қизғин ва муросасиз беллашувларга бой кечишини тахмин қилиш мумкин. Греция эса ўз тарихида илк бор гуруҳдан чиқа олиш имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўриши аниқ. 


Грецияни кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани ҳам уларда ҳозир ҳаммаси рисоладагидек кечаётганидан далолат беради.



Греция терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1929

Минтақаси: Европа

Бош мураббий: Фернанду Сантуш (Франция)

Жамоа сардори: Константинос Кацунарис

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи
: Георгиос Карагунис (128 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Никос Анастопулос (29 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 12

Илк ўйин
: Греция - Италия 1:4 (1929 йил)

Энг йирик ғалаба
: Греция - Сурия 8:0 (1949 йил)

Энг йирик мағлубият: Венгрия - Греция 11:1 (1938 йил)

Эришган ютуқлари
:

Европа чемпиони: 2004




Греция терма жамоасининг якуний таркиби:

Дарвозабон: Орестис Карнезис ("Гранада", Испания), Панайотис Гликос (ПАОК), Стефанос Капино ("Панатинаикос");

Ҳимоячилар
: Хосе Холебас, Яннис Маниатис, Костас Манолас (барчаси – "Олимпиакос"), Сократис Папастатопулос ("Боруссия" Д, Германия), Гиоргос Цавеллас (ПАОК), Лукас Винтра ("Леванте", Испания), Василис Торосидис ("Рома", Италия), Вангелис Морас ("Верона", Италия);

Ярим ҳимоячилар: Александрос Циолис ("Кайсериспор", Турция), Андреас Самарис ("Олимпиакос"), Костас Кацуранис (ПАОК), Георгиос Карагунис ("Фулхэм", Англия), Панайотис Тахцидис ("Торино", Италия), Яннис Фетфацидис ("Дженоа", Италия), Лазарос Кристодолопулус, Панайотис Коне (иккиси – "Болонья", Италия);

Ҳужумчилар
: Димитрис Салпингидис (ПАОК), Георгиос Самарас ("Селтик", Шотландия), Костас Митроглу ("Фулхэм", Англия), Фанис Гекас ("Коньяспор", Туркия). 


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  170
2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS) 2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS)
Андроид смартфонлар ёки Apple компаниясининг iOS тизимида ишловчи...  87
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг