UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  27 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ЖЧ-2014. Испания - Чили. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Испания - Чили. ПРЕВЬЮ

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатида бугун “В” гуруҳининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Биринчи турда кутилмаганда йирик ҳисобда имкониятни бой берган Испания бу сафар Чили билан беллашади. Оғир мағлубиятдан сўнг Висенте Дель Боске шогирдлари тезда ўзларига келиб олишдими? Мухлислар ана шу саволга жавоб топиш мақсадида ҳам ўйинни катта қизиқиш билан томоша қилишлари турган гап.



ЖЧ-2014. “В” гуруҳи. 2-тур
ИСПАНИЯ – ЧИЛИ
Рио-Де-Жанейро. “Маракана” стадиони
Бош ҳакам: Марк Гайгер (АҚШ)

Тахминий таркиблар

Испания: Касильяс — Аспиликуэта, Хави Мартинес, Серхио Рамос, Альба — Бускетс, Хави, Хаби Алонсо — Педро, Диего Коста, Иньеста.

Чили: Браво — Медель, Сильва, Хара — Исла, Диас, Видаль, Мена — Вальдивия — Санчес, Варгас

Жароҳат олганлар: Де Хеа (Испания)
Дисквалификация: йўқ

Албатта, Испания биринчи турда ғалаба қозонганида Чилига қарши кечадиган баҳс кўп ҳам аҳамиятга молик бўлмасди, аммо эндиликда бу учрашувни кўпчилик кузатиши аниқ. Бир сўз билан айтганда, бугунги ўйин Испания учун “ҳаёт-мамот жанги” бўлади. Голландияга қарши баҳснинг иккинчи бўлимини испанлар жуда бўш ўтказишди. Голландия фойдасига ҳал бўлган 5:1 ҳисобидаги натижадан кейин Испаниянинг Чилидан ўтишига ким ишонади? Мана шу савол ҳам бугунги учрашув тартибидан ўрин олган.



Испания бу сафар ўйин услубини ўзгартирмаса бўлмайди. Лекин буни бирданига амалга ошириш қийин. Аммо таркиб борасида ўзгаришларни амалга оширса бўлади. Испания ОАВ ходимларининг маълум қилишича, Пике захирадан жой олади ва унинг ўрнини Хави Мартинес эгаллайди. Бундан ташқари, майдон маркази ва ҳужум чизиғида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ҳатто Давид Сильва, Диего Коста, Хави ва Хаби Алонсо сингари таниқли ўйинчилар ҳам захирада қолиши мумкин. Касильяс масаласи нима бўлади? Бу ҳам ўринли савол. Агар Де Хеа жароҳатидан батамом қутулса, унда дарвозада Касильяснинг жойини эгаллаши мумкин.

Чили терма жамоаси ҳақида нима дейиш мумкин? Бу жамоа ҳам хавфли рақиб ҳисобланади. Агар чилиликлар астойдил ҳаракат қилишса, ҳозирги Испанияни енгиш улар учун ортиқча муаммо бўлмайди. Голландия Испанияни учта марказий ҳимоячи билан ўйнаб мағлуб этди. Учта ҳимоячи билан ҳаракат қилиш Чили бош мураббийи Хорхе Сампаолига ҳам ёқади. Чунки унинг қўл остида жамоа шу услубда ўйнаб кўрган. Австралия билан кечган ўйинда чилиликлар тўрт нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилишди. Лекин бугунги рақиб - Испания.

Висенте Дель Боске (Испания термаси бош мураббийи):
“Чили? Ҳақиқат шуки, биз ғалаба қозонишимиз шарт. Ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда, шундай экан имкониятни қўлдан чиқаришни хоҳламаймиз. Асосий таркибда кимлар тушишини биламан, аммо ҳозирча бу ҳақда гапирмоқчи эмасман”.

Хорхе Сампаоли (Чили термаси бош мураббийи):
“Мусобақа бошланмасидан олдиноқ Испания термаси билан қандай ўйнаш кераклигини билардик. Шундай экан, биз баҳсга тайёрмиз”.



Хаби Алонсо:
“Бугун ҳаммасини ҳал қиламиз. Ёки нарсаларни йиғиштириб уйга кетамиз ёки бўлмаса шу ерда қолиб охиригача курашамиз”

Артуро Видаль:
“Мақсадимиз битта - навбатдаги уч очкони қўлга киритиш. Испанияни турнирдан чиқариб юбориш ёқимли бўлади, лекин биз бу ерга бунинг учун келмаганмиз. Чили терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлиш мақсадида Бразилияга келган”.

Жамоалар ўзаро 10та ўйин ўтказишган: +8=2-0 25:8

Охирги учрашув: 10.09.2013. Испания - Чили 2:2 (Солдадо, Хесус Навас — Варгас 2та)

Қизиқарли фактлар
-   Испания терма жамоаси охирги марта кетма-кет икки учрашувда 2006 йил мағлубиятга учраган (Ш.Ирладия 2:3, Швеция 0:2)
-   ЖЧ-2010ни Испания мағлубият билан бошлаганди, бироқ қолган баҳсларнинг ҳаммасида ғалаба қозониб якунда чемпион бўлган
-   Голландия билан кечган учрашувда испанлар ЖЧдаги охирги тўққизта ўйинда энг кўп гол ўтказиб юборишди.
-   Испания бунгача ЖЧ тарихида икки марта Чили билан баҳс олиб борган ва иккаласида ҳам ғалаба қозонган.

Х.Холиқов тайёрлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика