UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  10 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  18 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

ЖЧ-2014. АҚШ Ганадан реванш олди Янгиликлар

ЖЧ-2014. АҚШ Ганадан реванш олди

Гана ва АҚШ терма жамоалари кетма-кет учинчи маротаба мундиалларда бир-бирларига қарши дуч келишмоқда.

Аввалги иккита мундиалда АҚШ Ганага имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлаган эдилар. Бу сафар улар ўтган ўйинлардаги мағлубият аламини олиш мақсадида Ганага қарши саф тортишди.

Учрашувдан олдин кўпчилик Гана яна бир бор АҚШни енгиши ва ҳозирда Юрген Клинсманн бошқариб бораётган жамоа анча ёш ва тажрибасиз дея эътироф этилаётганди. Гана таркибида шубҳасиз бир қатор моҳир футболчилар жамланишган. Боатенг, Эссьен, Мунтари, Асамоа Гьян, Андре Айью, Квадво Асамоа, Менса каби футболчиларнинг иқтидори юқори баҳоланиб, АҚШ бу сафар ҳам Ганага имкониятни бой бериши тахмин қилинганди.

Учрашув бошланиши билан ҳужумга отланган АҚШ терма жамоаси илк сониялардаёқ Гана посбонини ранжитишди. Клинт Демпсининг Гана жарима майдончаси томон кириб бориши ва кучли зарба билан ҳисобни очиши ганалик футболчиларни шошилтириб қўйди. Бундай воқеалар ривожини кутмаган Гана, дарҳол ҳужумга отланди. Лекин шу куни АҚШ терма жамоаси ҳимоя қўрғони ҳар қанча мақтовларга лойиқ ўйин кўрсатди. Деярли Гананинг ташкил этган биринчи бўлимдаги барча ҳужумини АҚШ ҳимоячилари бартараф этишдан чарчашмади. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган Гана ҳа деганда рақиб дарвозаси томон йўл топа билмади. 


Учрашувни кутилмаганда захира ўриндиғида бошлаган Гана юлдузи Принц Боатенг мураббий томонидан майдонга ташланди. Лекин захирадан тушишига қарамай, Боатенг ўйинга мослашиб кета олмади. Унинг ҳаракатларини АҚШ ҳимоячилари пайқаб қолишди ва унга эркинлик тақдим этишмади.

Учрашувнинг 82-дақиқага келиб, Андре Айью ва Асамоа Гьян томонидан ташкил этилган ҳужум ниҳоят гол билан якунланди. Андре Айьюдан тўпни қабул қилиб олган Гьян товони билан жуда чиройли тарзда тўпни яна Айьюга қолдирди. Андре Айью эса бир қадам ташлаб, дарвоза томон зарба берди ва ҳисобни тенглаштиришга эришди.


Голдан кейин АҚШ тезда олдинга қараб борди.Ўйиннинг 86-дақиқасида бурчак тўпини амалга оширган Клинсманн жамоаси ўз мақсадига эришди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Жон Брукс боши билан Гана дарвозасига йўллади ва ўйиндаги ҳал қилувчи голни киритди, 1:2!


Шундай қилиб, ниҳоят АҚШ терма жамоаси Ганани мағлуб этишни уддасидан чиқди. Юрген Клинсманн жамоаси мундиални ғалаба билан бошлаб, ўз ҳисобларига уч очкони ёзиб қўйишди. 


ЖЧ-2014. "G" гуруҳи, 1-тур.

Гана - АҚШ 1:2

16 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Юнас Эрикссон (Швеция)
Ёрдамчи ҳакамлар: Матиас Класениус (Швеция), Даниэль Варнмарк (Швеция)
Захира ҳаками: Норберт Хауата (Таити)

Голлар
: Дэмпси (1), Айью (82), Брукс (86)

Гана: Кварасей, Гьян, Опаре, Атсу (Адома, 78), Андре Аью, Мунтари, Ж.Аью (Боатенг, 58), Рабиу (Эссьен, 72), Менса, Асамоа, Бойе,

АҚШ
: Ховард, Брэдли, Беслер, Беслер, Демпси, Бедоя (Зуси, 78), Жонес, Бэкерман, Алтидор (Йоханнссон, 23), Камерун, Жонсон.

Огоҳланитиришлар
: Рабиу (30), Мунтари (90).


Шаҳбоз Беғамов


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика