Жанлука Замбротта футболчилик фаолиятини яна давом эттирмоқчи

19 июл 2013, 16:24
Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жанлука Замбротта футболчилик фаолиятини яна давом эттирмоқчи, дея хабар бермоқда Football Italia.
36 ёшли футболчи ўтган йилнинг май ойида бутцасини михга илган эди. Бироқ у яна футболга қайтди. Эндиликда у Швейцарянинг иккинчи дивизиони аъзоси "Кьяссо" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Манба: football.kulichki.net