UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Серхио Агуэро: "Ҳозирги "Манчестер Сити" исталган турнирни ютиши мумкин"  2 18:27Омар Моманидан янги карикатура: Бу "тўппонча" отишдан тўхтамаяпти  6 18:19"Реал Мадрид" - "Жирона" 1:2  11 18:13"Барселона"нинг "Лион"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум!  9 17:56ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди  201 17:41"Интер" Икардининг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди  7 17:28Неймарнинг отаси: "Биз "Барселона"га қўнғироқ қилганимиз йўқ"  5 17:23Қайси жамоамиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқади? (сўровнома)  42 17:09Омар Моманидан янги карикатура: Икки хил Сульшер  6 16:57Ванда Нара барча айбини тан олди  14 16:44"Манчестер Юнайтед" Кулибали учун 103 миллион тўлашга тайёр  4 16:29Пентек: "Голлар уришимга ҳар доим ишонганман, бироқ..."  7 16:12"Локомотив" "Рома" билан ҳамкорлик қилишга яқин турибди  22 15:51"Вулверхэмптон" мухлисаси уч йил ўйинларга туша олмайди  5 15:48Япония. Достон Турсунов жамоаси ўртоқлик учрашувида ғолиб бўлди  3

"Зенит"/Дзюба/Семак - фантастика! Питерда "Зенит" "Динамо"ни шарманда қилди! (ВИДЕО) Янгиликлар

"Зенит"/Дзюба/Семак - фантастика! Питерда "Зенит" "Динамо"ни шарманда қилди! (ВИДЕО)

Европа лигаси квалификациясининг 3-раундида "Зенит" Минскнинг "Динамо" жамоаси билан курашди.

Дастлабки учрашувдаги йирик мағлубиятдан (4:0) сўнг питерликларнинг кейинги раундга чиқиш имкониятлари жуда пасайганди.

Сергей Семак қўл остига ўтган "Зенит" 4-раундга чиқиши учун камида 5та гол уриши ва ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаслиги лозим эди.

Шунингдек, "Зенит" учрашувни дисквалификация туфайли ўз мухлисларисиз ўтказди. "Петровский"да фақатгина Беларусдан келган "Динамо" мухлислари ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаб туришди.

Шундай қийинчиликларга қарамасдан Семак шогирдлари катта сенсация қайд этишни уддасидан чиқишди. Аммо ажойиб "камбэк"ни амалга ошириш йўлида эса улар санаб ўтилган қийинчиликлардан ҳам кўпроғини енгиб ўтишларига тўғри келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Паредес томонидан киритилган гол эвазига "Зенит" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кейинчалик уюштирилган кўплаб ҳужумлар эса бесамар кетди. Шу тариқа жамоалар танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим стартида "Зенит" ташаббусни яна тўлиқлигича ўз қўлига олишга эришди. Учрашувнинг 66-дақиқа Нобоа белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди "Зенит"га умид учқунларини уйғотди.

Аммо баҳснинг 72-дақиқасида Паредес ҳакам томонидан иккинчи огоҳлантиришга лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди. Бу эса "Зенит"нинг қилиши мумкин бўлган "камбэк"ини янада қийинлаштирди. Аниқроғи, кўпчилик камчиликда қолган "Зенит" қолган 18 дақиқа давомида иккита гол уришига ишонмади. Лекин қизил карточкага қарамасдан "Зенит" ҳужумкорликни оширди ва рақибга катта босим уюштиришни тўхтатмади. Семак эса бу орада захирадан майдонга ёрдам кучлари - Заболтний ҳамда Дриуссини ташлади.

Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида катта саҳнага тиниб-тинчимас Артём Дзюба чиқди. Айнан унинг голи "Зенит"га бугун "камбэк"ни амалга ошира олишларига ишонч пайдо қилди. Голдан руҳланган "Зенит" эса ҳужум қилишдаг чарчамади ва натижада яна ўша Дзюба кутилмаган ва аслида ўхшамаган зарбаси билан икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклашга эришди - 4:4!

Шу тариқа жамоалар учрашувни асосий вақтини якунлашди.


Бир киши кам бўлиб қолган "Зенит" қўшимча бўлимларнинг биринчи таймида бироз енгил тин олди. Натижада ҳимоядаги биргина хато эвазига рақиб узоқ кутилган меҳмонда иккита гол қийматига тенг тўпни уришга муваффақ бўлди. "Динамо" аъзоси Яхая Лунин бартараф этган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 4:1.

Бор кучини сарфлаган, камига бир киши кам бўлиб, деярли имконсиз кўринган ишни бажарган "Зенит" энди қайта уйғониши ва "Динамо" дарвозасига яна иккита гол уришига ишониш қийин эди. Аммо "Зенит" футболчилари ва Семак бунга ишонишди ва ҳакам хуштаги янграгунча курашни тўхтатишмади. Натижада эса кўзланган мақсад ва амалга ошириш ниҳоятда қийин бўлган вазифа уддаланди.

Бир киши кам бўлиб қолган "Зенит" 120 дақиқа давомида учрашув тизгини тўлиқ ўз қўлида сақлади ва ҳужумкорликни бир зум бўлсада тўхтатмади. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида Дриусси Дзюба давом эттирган ҳужумни голга айлантирди. Орадан кўп ўтмай Дзюба белгиланган пенальтини анча совуққонлик билан амалга оширди ва икки ўйин натижасига кўра "Зенит"ни ниҳоят ҳисобда олдинга олиб чиқди - 6:1 (6-5).

Қўшимча таймнинг охирги бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда ҳам ҳужумдан чекинмаган "Зенит" яна пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва захирадан майдонга тушган Мак барча масалани ўзил-кесил ҳал этди - 7:1.

Аммо ҳакам финал хуштагини чалишга улгармасиданоқ Мак яна бир бор "Динамо" дарвозасини ишғол этишга улгурди - 8:1.

Шу тариқа "Зенит" икки ўйин натижасига кўра "Динамо" Минскни 8-5 ҳисобида доғда қолдирди ва кейинги раундга йўл олди.

Сергей Семак қўл остида фантастик ўйин ва ажойиб натижани қўлга киритган "Зенит" ҳеч ким ишонмаган пайтда "камбэк"ни амалга оширди.

Ўз уйида, қадрдон стадионида фақатгина рақиб мухлислари кирган ўйинда таблодаги 0:4 ҳисобини якунда 8:5 айлантирган "Зенит" ҳар қандай мақтовларга лойиқ натижа қайд этди. Қўшимчасига қолган 38 дақиқани "Зенит" бир киши кам бўлиб ўтказди ва 10 киши бўлиб рақиб дарвозасига 6 маротаба йўл топишга эришди.


Учрашувнинг энг яхши футболчиси эса сўзсиз Артём Дзюба бўлди. Ҳужумчи нафақат муҳим голларни урди, хет-трик қайд этди, балки Дриуссининг голига ҳаммуаллифлик қилди.


Европа лигаси.

Квалификация. 3-раунд. Жавоб учрашуви.

Зенит Россия – Динамо Минск Беларусь 8:1 (1:0, 3:0, 0:1)

«Петровский»

Голлар
: 1:0 – 22 Паредес, 2:0 – 66 Нобоа, 3:0 – 75 Дзюба, 4:0 – 78 Дзюба, 4:1 – 99 Яхая, 5:1 – 109 Дриусси, 6:1 – 115, пенальти Дзюба, 7:1 – 120, пенальти Мак, 8:1 – 120 Мак.

Зенит – Лунев, Мевля, Иванович, Анюков, Набиуллин (Заболотный, 59), Нобоа (Смольников, 103), Паредес, Ерохин (Мак, 102), Кузяев, Эрнани (Дриусси, 61), Дзюба.

Динамо Минск – Горбунов, Бегунов, Роша (Гаврилович, 92), Галович, Шитов, Треботич (Наваловский, 72), Яхая, Корзун, Швецов, Хващинский (Капленко, 55), Иванов (Макась, 65).

Огоҳлантиришлар: Нобоа (11), Бегунов (22), Швецов (45), Паредес (64).

Четлатишлар: Паредес (72), Швецов (120).


Биринчи ўйин - 0:4.


Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик "Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик
Бугун "Насьонал" Португалия чемпионатининг 22-тури...  305
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   182
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг