Зелиньски жароҳат олди

Alisher
23 авг 2021, 13:07
"Наполи" хавбеки Петр Зелиньски "Венеция"га қарши ўйинда жароҳат олди.

27 ёшли поляк ўйиннинг 35-дақиқасида жароҳат олди ва унинг ўрнига Элиф Элмас туширилди. Жароҳат тафсилотлари ва футболчининг эҳтимолий тикланиш муддати кейинроқ маълум бўлади.

Зелиньски ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 10та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, неаполликлар "Венеция"га қарши А Серия 1-турини 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia