UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  1 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Зафар Полвоновга гол уриши учун 521 дақиқа керак бўлди Янгиликлар

Зафар Полвоновга гол уриши учун 521 дақиқа керак бўлди

Ва ниҳоят, 9-турга келиб “Олмалиқ”нинг 9-рақамдаги ҳужумчиси Зафар Полвонов ушбу мавсумдаги илк голини киритди.
Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган “Динамо”га қарши баҳсда 90 дақиқа ҳаракат қилган Полвонов 75-дақиқада “Динамо” дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.

Зафарга бу йилги чемпионатда биринчи голини уриб олиш учун 521 дақиқа керак бўлди. У майдонда ҳозирча 536 дақиқани ўтказди. Барча турда иштирок этган футболчи ҳар бир ўйинда ўртача 59 дақиқадан тўп сурди. Демак, Полвоновнинг гол уришини жамоа мухлислари нақ тўққиз тур кутишди. Буни эса “Олмалиқ” учун қувончли хабар деса бўлади.

Полвонов қайси ўйинда қанча ҳаракат қилди? Шу ўринда қаршилик ҳужумчининг ҳар бир учрашувда неча дақиқадан тўп тепганини келтириб ўтсак. Аввало шуни айтиш лозим, Зафар бўлиб ўтган барча учрашувларда иштирок этди, гоҳ асосий таркибда, гоҳ захирадан тушди. Игорь Шквирин уни тўп кирита олмаётгани учун кўп бора танқид қилаётганди, мана энди ҳужумчи танқидларга бироз бўлса-да чек қўйди.

1-тур. «Олмалиқ» – «Металлург» – 3:2
Полвонов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилди.

2-тур. «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» – 4:2
Ҳужумчи яна асосий таркибда тушди ва 54-дақиқагача ўйнади

3-тур. «Бунёдкор» – «Олмалиқ» – 1:1
Асосий таркибдан ўрин олган футболчи 86 дақиқа тўп тепди.

4-тур. «Олмалиқ» – «Андижон» – 0:0
Игорь Шквирин Полвоновга 90 дақиқа ўйнаш имконини берди.

5-тур. «Пахтакор» – «Олмалиқ» – 1:0
Асосий таркибда ўйинни бошлаган Зафар биринчи таймдан кейин алмаштирилди.

6-тур. «Олмалиқ» – «Қизилқум» – 1:0

Футболчи захирада қолдирди ва ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда майдонга тушди.

7-тур. «Машъал» – «Олмалиқ» – 0:0

Ҳужумчи яна асосий таркибдан ўрин олмади, лекин 57-дақиқада майдонга тушди.

8-тур. «Нефтчи» – «Олмалиқ» – 2:1

Полвонов кетма-кет учинчи марта захирада қолдирилди ва 62-дақиқадан ўйнаш имкониятига эга бўлди.

9-тур. «Олмалиқ» – «Динамо» – 3:1
Қаршилик ҳужумчи 90 дақиқа тўп тепиш имкониятига эга бўлди ва 75-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритди.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика