UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  33 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  5 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Зафар Полвонов “жўжаларни кузда санайдиган” ҳужумчи Янгиликлар

Зафар Полвонов “жўжаларни кузда санайдиган” ҳужумчи

Сўнги пайтда “Олмалиқ” ҳужумчиси – 29 ёшли Зафар Полвонов ўтган йилги тўпурарлик қобилиятини кўрсата олмаётганлиги ҳақида ОАВда кўп бонг урилмоқда.
Футболчини олмалиқликлар бош мураббийи Игорь Шквирин ҳам танқид қиляпти. Лекин, Зафарнинг фаолиятидаги голларга оид кўрсаткичларни яхшилаб ўрганиб чиқадиган бўлсак, ҳозирги вазиятни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш лозим.

Полвонов ўзининг аксарият голларини доимо чемпионатнинг иккинчи ярмида киритиб келган. Буни аниқ рақамларда кўриб чиқамиз.

Полвонов 2014 йилги олий лигада жамоасининг барча ўйинларида иштирок этди. Яъни 5 учрашувда. Шуларни қўшиб ҳисоблаганда, Зафар 2005 йилдан буён айни кунгача олий лигамизда жами 151та ўйин ўтказиб, уларда 41та гол урган. Ҳужумчи учун олий лигада бу йил ўнинчи мавсум кетяпти. Полвонов шу давр мобайнида, алоҳида чемпионатлар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, йил давомида уч маротаба 5 ва ундан кўп гол ура олган. Фақат миллий чемпионат беллашувлари назарда тутиляпти.

2010 – 9та (“Хоразм” сафида)
2012 – 7та (“Динамо”/“Олмалиқ”, 1+6)
2013 – 14та (“Олмалиқ”)
Футболчи сермаҳсуллик қилган ушбу мавсумларда у киритган голлар 1- ва 2-давралар бўйича қуйидагича тақсимланган:
2010 – 2/7; шу жумладан – барча 9 голни 23 майдан кейинги турларда киритган.
2012 – 1/6; шу жумладан – барча 7 голни 14 июндан кейинги турларда киритган.
2013 – 5/9; шу жумладан – бу голлардан 12тасини 30 майдан кейинги турларда киритган.

Юқоридагилардан яққол кўриниб турибдики, Зафар Полвоновдан кетма-кет голлар доимо баҳорнинг охири ёки ёзда ва айниқса – кузда кузатилмоқда. Шунинг учун, уни ҳозирча танқид қилмаслик маъқул. Чунки у “жўжани чиндам ҳам кузда санайдиганлар” тоифасидан. Бироқ ҳужумчи, гап бораётган у учун ёмон анъанага зид тарзда, тўп киритишни 6-турда “Қизилқум” билан Олмалиқдаги ўйинда амалга оширса, бундан, табиийки, Шквирин ҳам, унинг жамоаси ишқибозлари ҳам хурсанд бўлишади. Албатта Зафарнинг ўзи ҳам. Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, Полвонов бу йилги илк голини мазкур мақолага бағишлаб юборадими ҳали...

Зафар, ҳали ҳаммаси олдинда!

Улуғбек Мирзаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика