UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  17 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади? Янгиликлар

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади?

Туриннинг "Ювентус" клубида вазият ҳар томонлама жиддий.

Клуб 2023 йил ёзида ойлик маошларга тўланадиган маблағларни камайтиришни режалаштиряпти. Бунинг учун эса Адриен Рабьо, Хуан Куадрадо ва Анхель ди Мария каби ўйинчиларнинг баҳридан ўтиб юборишга тўғри келади. Фақат бу юлдузли номлар билан тўхтаб қолинмайди. Тарк этадиганлар рўйхати каттароқ. 

Турин клубига икки марта ижара асосида келиб кетганидан сўнг 2017 йил ёзида Куадрадо бутунлай қўлга киритилган эди. Колумбиялик ярим ҳимоячининг кетиш вақти келган кўринади. 34 ёшли футболчи "Монца"га мағлуб бўлинган учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди. Бу ушбу мавсумда жамоасига ёрдам бера олмаган биринчи ўйин бўлди. 

Ёзда ПСЖдан келиб қўшилган Анхель ди Мариянинг шундоқ ҳам атиги бир йилга мўлжалланган шартномаси бор эди. Футболчи жамоадаги дебютидан буён бор-йўғи битта гол уришни эплай олди. "Сассуоло"га қарши кечган ўша учрашувда (3:0) у ўз ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўйганди. Энг охирги ўйинда "Монца"га қарши кечган баҳсда у майдондан четлатилган эди.

"Манчестер Юнайтед" ёзда Рабьога жиддий қизиқиш билдирди. Энди у яна сотиладиганлар рўйхатига тушади. У жароҳат туфайли А Сериянинг охирги 3 та ўйинини ўтказиб юборди.

"Ювентус"ни молиявий қийинчиликлар сабабли тарк этадиганлар ичида ҳимоячи Алекс Сандро ва дарвозабон Карло Пинсольо номлари ҳам санаб ўтилган.

Юқоридаги 5 футболчининг Турин клуби билан битими 2023 йил ёзида якунига етади. Улар эркин агентга айланиб, жамоани тарк этишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика