


"Betting Insider" хабарига кўра, 20 ёшли ўйинчининг хизматларига "Ювентус" ва "Интер" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Ўтган ҳафта грузиялик футболчининг агенти Мамука Жугели ва Михаил Прокопец ("Рубин" манфаатларини ҳимоя қилувчи юрист) Италияда "Юве" ҳамда "Интер" вакиллари билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказишган. Учрашувда Хвичанинг трансфер баҳоси 20 миллионов евро экани айтилган.
Аввалроқ "Рубин" футболчисига "Бавария" ва "Милан" жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилган эди.



