"Ювентус" Санчога қизиқмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
18 июн 2024
"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Инглиз клуби футболчиси учун 40 миллион фунт стерлинг сўрамоқда. "Ювентус" бундай суммани тўлашга тайёр эмас. Бироқ томонлар ижара борасида келишувга эришиши мумкин.

Ортда қолган мавсумнинг иккинчи қисмида Санчо "Боруссия" шарафини ҳимоя қилди. Унинг ҳисобида Бундеслига ва Чемпионлар Лигасида 21 ўйинда 3 тадан гол ҳамда 3 ассист мавжуд. 24 ёшли вингернинг "Манчестер Юнайтед" билан 2026 йилнинг ёзигача шартномаси мавжуд. 

"Transfermarkt" портали англияликни 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: thesun.co.uk