

"Football Italia" хабарига кўра, баннерлардан бирида мухлислар туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегрини ҳимоя қилишган.
Баннерда шундай ёзилган эди: "Жаноб Аллегри ҳеч қачон нафақага чиқмайди! Унга қаршилик қилаётганлар "Ювентус" либосини кийишга нолойиқ". Яна бир баннерда мухлислар клуб президентини истеъфога чиқиришни талаб қилишган: "Аньелли, кет!"



