UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  2 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5

Юрий Лукин: «Жамоамизга омад ва аниқлик етишмади» Янгиликлар

Юрий Лукин: «Жамоамизга омад ва аниқлик етишмади»

«Қизилқум» — «Машъал» жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Юрий Лукин журналистлар саволига жавоб қайтарди.
—Бугун «Машъал» футболчилари кутганимиздек, муносиб қаршилик кўрсатди, — деди Юрий Павлович. — Стадионимиздаги майдон 10 майдан кейин идеал ҳолатга келади. Шу боис, бугун ўз тактикаларимизни кўнгилдагидек амалга ошира олмадик. Кўп вазиятларда меҳмонлар дарвозабони маҳорат кўрсатган бўлса, айрим ҳолатларда футболчиларимизга омад ва аниқлик етишмади. Шунга қарамай, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

—“Андижон”га қарши ўйиндан фарқли равишда бугун тактикамизга бироз ўзгариш киритдик. Наврўзбек Алимовни атайлаб захирада қолдирдик. У иккинчи бўлимда жамоамиз ўйинини кучайтирди. Бироқ қулай вазиятда гол киритиш жамоамизга насиб этмади.

—Чемпионатда яққол кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Олдинда Ўзбекистон кубоги ва “Олмалиқ”қа қарши учрашувлар кутиб турибди. Барча рақибга қарши бирдек жиддий тайёргарлик кўриб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика