Юрген Клопп: "Ливерпуль" Алиссонни сотиб олиши шарт эди"

Tolibjon Qosimov
20 июл 2018, 07:06
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоага "Рома"дан дарвозабон Алиссоннинг ўтиши борасида фикрларини билдириб ўтди.

"Алиссон - дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Уни харид қилиш имконияти пайдо бўлиши билан узоқ ўйлаб ўтирмадик. "Ливерпуль" уни сотиб олиши шарт эди. Нарх? Ҳа, у анча баланд. Лекин, бугунги кунда трансфер бозори шундай", - деди Клопп.


Инглиз клуби Алиссон учун 62,5 миллион евро тўлади. Яна 10 миллион эса турли бонуслар кўринишида тўланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com