

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Лука Йович янги мавсумни ижарада ўтказиши мумкин. "Қаймоқранглилар" футболчини ўз даражасига мос клубга ижарага бермоқчи.
23 ёшли футболчига Италиянинг "Сампдория" ва "Женоа" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Йович ўтган мавсумни Германиянинг "Айнтрахт" клубида ижарада ўтказиб, 18 ўйинда 4 та гол урди.



