

Маълумотларга кўра, сербиялик футболчининг чап оёқ товон қисмига шикаст етган ва у ЛаЛиганинг стартини ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.
«Қироллик клуби» Испания чемпионати янги мавсумидаги илк турини 17 август куни меҳмонда «Сельта»га қарши ўтказади.
Аввалроқ, мадридликларнинг бошқа аъзолари жароҳат сабаб, яъни, клуб ҳимоячиси Ферлан Менди 3-4 ҳафтага, вингер Браим Диас 5 ҳафтага, ярим ҳимоячиси Марко Асенсио 8-9 ойга сафдан чиққани маълум бўлганди.



