Йосида А Сериянинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин

Alisher
22 июн 2022, 12:20
Ҳимоячи Майя Йосида фаолиятини А Сериянинг бошқа бир жамоасида давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, японияликка дебютант "Монца" қизиқиш билдирмоқда.

"Монца" олдинроқ "Интер"дан кетган Андреа Раноккия билан эркин агент мақомида шартнома имзолади. Йосиданинг ҳам "Сампдория" билан шартномаси якунланмоқда, шу сабаб япон янги жамоа қидирмоқда.

Йосида олдинроқ узоқ йиллар давомида "Саутгемптон"да ўйнаганди. У сўнгги уч мавсумни "Сампдория"да ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›