UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  20 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  10 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14

Ёшлар лигаси: “Андижон” – “Насаф” 1:2 Янгиликлар

Ёшлар лигаси: “Андижон” – “Насаф” 1:2

“Насаф” ёшлари сафарда иродали ғалабага эришишди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида чап қанотдан жарима майдонига узатиб берилган тўпни Акмал Жўрабоев осонлик билан яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди. Бўлим сўнгида ҳимоячимиз Ғолиб ҒАйбуллаев иккинчи марта огоҳлантириш олиб, майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимнинг илк ҳужумидаёқ Зафар Холмуродов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришди. Майдон марказидан узатилган тўпни Дониёр Нарзуллаев ажойиб тарзда ўзига тўғирлаб олди ва рақиб посбони билан яккама-якка чиқиб борди ва осонлик билан ҳиобни тенглаштирди. Чап қанотдан узатилган тўпни Ислом Рашидхонов чамаси 16 метрлар масофадан кучли зарбаси билан узоқ бурчакка йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2.

Ёшлар лигаси. 9-тур. 22.05.2013

“Андижон” – “Насаф” 1:2 (1:0)

Олтинкўл. “Марказий” стадиони

Ҳакамлар: Рустам Толибжонов, Улуғбек Каримов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Азизбек Исомутдинов.

Назоратчи: Гали Имомов.

“Андижон: 30. Сергей Смородин (1. Муҳиддин Худоёров, 46) 2. Дилмурод Маҳмудов, 4. Темур Султонов (6. Мирзакамол Камолов, 67) 9. Шоҳсултон Парпиев, 10. Улуғбек Турғунов (11. Ҳотам Ҳайдаров, 54, , 20. Аброр Комилов, 80), 15. Фарҳод Бекмуродов, 22. Мадаминбек Маҳмудов, 25. Артур Маматказин, 28. Акмал Жўрабаев, 21. Камронбей Кападзе, 55. Бекзодбек Комилов.

Захирадагилар: 5. Авазбек Шаробиддинов, 14. Санжар Аҳмедов, 23. Фарруҳ Мирзаев.

“Насаф”: 1. Михаил Наумов, 3. Самандар Очилов, 8. Сирожиддин Қўзиев (32. Абдулазиз Нишонбоев, 70), 15. Дониёр Нарзуллаев (19. Дадажон Маматқулов, 90), 22. Фаёз Азимқулов (34. Улуғбек Дадабоев, 46), 24. Ғойиб Ғайбуллаев, 27. Азизжон Ғаниев (9. Дилшод Хушбаков, 59), 28 Диёр Каримов (41. Жўрбаек Маннонов, 21), 33. Дилмурод Жумаев (14. Лазиз Убайдуллаев, 46) 42. Нажмиддин Нормуродов, 77. Ислом Рашидхонов.

Захирадагилар: 30. Ўткир Юсупов, 41. Жўрабек Маннонов.

Голлар: Акмал Жўрабоев (9) – Дониёр Нарзуллаев (48), Ислом Рашидхонов (64).

Огоҳлантириш: Ғ.Ғайбуллаев (14), И.Рашидхонов (21), Д.Нарзуллаев (60).

Четлатиш: Ғ.Ғайбуллаев (39).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика