Йўл белгисини ўғирлаган ЧЛ ҳакамлари 2025 йилнинг ярмигача четлатилди

Aslanov Jasurbek
26 окт 2024, 20:06
Маст ҳолатдаги ишлари учун польшалик ҳакамлар УЕФА томонидан жазоланишди.

Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Бартош Франковски ва Томаш Мусял Чемпионлар лигаси ўйинидан аввал маст ҳолатда йўл белгисини ўғирлашган. Польша футбол иттифоқи уларни бир йилга четлатган эди.

Жума куни УЕФА интизом қўмитаси иккала ҳакамни "ўзини тутиш асосий қоидалари"ни бузишда айбдор деб топди.

Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларида мунтазам ишлаб келган реферилар Франковски ва Мусял ўз ҳаракатлар учун кечирим сўрашди.

Улар 2025 йилнинг 30 июнигача УЕФА турнирларида ишлай олишмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic