Яқиндагина харбий хизматни ўтаган Сон "Тоттенхэм" машғулотларига қайтди

Tolibjon Qosimov
20 май 2020, 12:52
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Сон Хён Мин клуб ихтиёрига қайтди ва машғулотларга киришди.

Фото Сон Хён Мин бугун уч ҳафталик ҳарбий тайёргарликни якунлади

Яқиндагина ватани Жанубий Кореяда 3 ҳафталик харбий хизматни ўтаган 27 ёшли футболчи "шпорлар" машғулотларига қайтгани акс этган суратни ўзининг инстаграм саҳифасига жойлади.



Бундан ташқари, клуб матбуот хизмати ҳам ушбу суратни "Тоттенхэм"нинг твиттердаги расмий саҳифасига жойлади ва унга "Қаранг, ким қайтди!", - деб изоҳ қолдирди.



Эслатиб ўтамиз, Сон Хён Мин жорий мавсум АПЛда 21та учрашувда майдонга тушган ва 9та гол уриб, 8та голли пас берган.


Англия чемпионати турнир жадвали >>>>> АПЛ

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: instagram.com/hm_son7