UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  31 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  6 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  2 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0

Япониялик футболчи тепган тўп дарвоза ёнига бориб тўхтаб қолди. Буни кўриш керак Янгиликлар

Япониялик футболчи тепган тўп дарвоза ёнига бориб тўхтаб қолди. Буни кўриш керак

Дам олиш кунлари Германияда кучли қор ёғди. Аммо Бундеслига ўйинлари қолдирилмади.

«Ганновер» - «Байер» ўртасидаги ўйиннинг биринчи таймида мезбонлар ярим ҳимоячиси Генки Харагучи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб уни алдаб бўш дарвозага зарба берди, кўпчилик гол деб бақиришни ҳам бошлади, аммо... Майдонда йиғилган қор туфайли тўп секинлашди ва дарвоза чизиғи ёнгинасида тўхтаб қолди. Япониялик футболчи ва мезбонлар мухлисларига қанчалик алам қилганини тасаввур қилиб кўринг.

«Ганновер» ҳозир Бундеслигада қолиш учун курашмоқда, шу боис жамоага ҳар бир очко жуда зарур. Ўйиндан сўнг жамоа устози Томас Долль бу вазият ҳақида гапирди:

«Генки дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозага зарба берганида тўп тўхтаб қолди. Мусобақа жадвали энг сўнгги поғонасида мана шундай омадимиз келаяпти».

«Ганновер» ўша вазиятда 0:2 ҳисобида ортда қолаётганди, якунда эса 2:3 ҳисоби қайд этилди.



TAS-IX

 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика