Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум

Khoja
15 июл 2025, 07:47
"Пахтакор" ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси Абдулла Абдуллаев яна легионерга айланди.

Ҳимоячи БААнинг "Дибба Ал Фужайра" клуби билан шартнома тузди. Ҳамюртимиз янги жамоасида 8 рақамда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, 27 ёшли ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида "Хорфаккан" жамоасидан "Пахтакор"га ўтганди. У жорий мавсум 14 та учрашувда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia