Ямалнинг отаси: "Ламин ўзининг футболчилик қобилиятларининг 20 фоизини ҳам кўрсатгани йўқ. Буни эслаб қолинг"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2026, 01:45
Ламин Ямалнинг отаси ўғли ўз салоҳиятининг фақат кичик бир қисмини амалга оширганини айтди.

"Ламин ўзининг футболчилик қобилиятларининг 20 фоизини ҳам кўрсатгани йўқ, буни эслаб қолинг. Буни унинг отаси айтмоқда", – деди Мунир Насрауи "Инстаграм"даги жонли эфир пайтида.

Жорий мавсумда "Барселона" таркибида 35 та ўйинда майдонга тушган Ямал 21 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sports