Хуммельс "Боруссия" сафида юбилей учрашувини ўтказди

Sherzod Nurmatov
23 май 2020, 23:48
Бундеслига доирасидаги 27-тур ўйинида "Боруссия" сафарда "Вольфсбург"ни мағлуб этди (2:0).

Бу беллашув Матс Хуммельснинг клуб таркибида Бундеслигадаги 250-учрашуви бўлди. У жароҳат олгани боис танаффусда алмаштирилди.

31 ёшли Хуммельс 2007/08 йилги мавсумдан бошлаб "Боруссия" сафида ўйнай бошлаган, аммо 2016 йилда "Бавария"га ўтганди.

2019 йилнинг июнида Дортмунд клуби Хуммельсни 38 миллион евро эвазига ортга қайтарди.

Немис футболчиси ушбу мавсумда "Боруссия" учун Бундеслигада 25 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›