UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28Евро-2020. Испания – Польша. Пасларининг аниқлиги 87%ни ташкил қилган ўйинчи "баҳс юлдузи" бўлди  2 02:05Моутинью 2:4 ҳақида: "Германия биздан устун келди"  2 01:56Евро-2020. Испания пенальтидан гол ура олмади ва ғалабани қўлдан чиқарди  28 01:40АГМК "Металлург" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 01:22Манба: "Реал" Варан бўйича "Манчестер Юнайтед"дан таклиф олгани йўқ  0 01:06Бастиан Швайнштайгер: "Нафақат 3 очко, балки Германиянинг кўрсатган ўйини туфайли хотиржамман"  1 00:36Евро-2020. 2-турдан кейин "F" гуруҳидаги ҳолат  3 00:08Евро-2020. Германия Евро ва ЖЧларда 302 та гол урди. Бу Европа жамоалари учун рекорд ҳисобланади  2 23:54Евро-2020. Португалия – Германия. "Немис машинаси"нинг 4 та голида бевосита қатнашган футболчи "баҳс юлдузи" деб топилди  14 23:40"Пахтакор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 23:40АГМК - "Металлург" 2:0. Highlights  0 23:35"Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:0. Highlights  5 23:21Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби...  16 23:13Евро-2020. Испания – Польша: Мората ва Левандовски асосийда!   7 23:00Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди"  33

Хориж йиғини клубларга нима беради? Янгиликлар

Хориж йиғини клубларга нима беради?

Янги мавсумга тайёгарликни ҳамма ўз имкониятидан келиб чиқққан ҳолда олиб бормоқда.

Маълумки, ҳар йил январь-февраль мавсумга тайёргарликнинг муҳим палласи ҳисобланади. Кўпчилик қишда кўп куч йиғиб олсанг, йил бўйи қийналмайсан деган гапни айтади. Бу фикрда ҳам жон бор, албатта. Чемпионатга ҳозирликни кимдир четда, кимдир ўзимизда олиб боради. 

Масалан, ҳозиргача "Пахтакор" Дубайда йиғин ташкил этган бўлса, "Қизилқум", "Локомотив", "Навбаҳор" каби клублар Туркияда машғулот олиб боришди. Шунингдек, айни дамда АГМК ҳам мавсумга тайёргарликни Анталияда олиб бормоқда. 

Фалон клубимиз хорижга йўл олди, машғулотларни давом эттириш мақсадида Дубайга ёки Анталияга учиб кетди каби хабарлар сайтимизда чоп этилса, хабар остидаги комментларда асосан негатив фикрларга дуч келамиз. "Давлатнинг пули еб келишади", "Маза қилиб дам олгани кетишди", "Энди денгизда чўмилиб қайтишади" ва ҳоказо. 

Шу ўринда айрим фикрларга ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Аввало шуни айтиш керак, ҳеч ким давлатнинг пули еб хорижга кетмайди, барча клубларда белгиланган смета бор ва харажатлар смета орқали белгиланади. Иккинчидан, хорижга ҳеч ким маза қилиб дам олгани бормайди, жамоаларимиз турист эмас. Ишонинг, иш кўплигидан ҳатто дам олишга вақт бўлмай қолади. Буни мен уч-тўртта қишки йиғинни бориб кўрган шахс сифатида айтяпман, осмондан олинган гаплар эмас. 

Клублар нима учун хориж йиғинини танлайди? Бунга бир нечта сабабларни келтириш мумкин. Биринчиси, яхши шароит. Яхши шароит деганда албатта яхши майдонларни тушунамиз. Ўзимизда ҳам қишда мавсумга тайёргарлик кўрса бўлади, лекин бу ўринда бизга камида иккита яхши ҳолатдаги майдон керак. Имкон қадар асосий жамоа ўйин ўтказадиган стадионга тегмаган маъқул. Негаки стадионда ҳам мавсумга ҳозирлик ишлари олиб борилади ва стадионлар бизга Суперлига ўйинлари учун керак. 

Афсуски, бизда қиш ойларида яхши майдонларни топиш амримаҳол бўлиб қолади. Агар бизда ҳам зўр майдонлар кўп бўлса ва хориж клублари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш имкони юзага келса, ҳеч ким четга ошиқмайди. Шу боис бу ўринда яхши майдон ва ўртоқлик ўйинларини асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин. 

Яхши майдонлар ва кучли спарринг рақиблар Дубайда ҳам, Анталияда ҳам бисёр. Ҳар бир меҳмонхона олдида камида уч-тўртта яхши майдонлари бор. "Локомотив" футбол клуби дарвозабонлар мураббийи Даниэль Чабрера билан гаплашганимда, Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клубидаги фаолияти ҳақида гапириб берар экан, Саудия Пролигасида деярли барча клублар қишки йиғинни Испания ёки Португалияда олиб боришини айтиб ўтди. 

Начора бизда қишда яхши майдонларни топиш осон бўлмайди, бунинг устига ҳадеб ўзимизнинг клублар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам бефойда. Баҳром Давлатов бир пайтлари Янгиердаги стадионни зўр ҳолатга келтириб қўйганди, трибуна остида меҳмонхона барпо этилганди. Эсингизда бўлса, ўша пайтлари қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан жамоалар келиб ўйнаб кетишарди. Ҳозир у ердаги стадион ва майдон ҳолати қанақа, буниси бизга қоронғи. 

Клубларнинг хориж йиғинига йўл олишида бир нечта плюслар бор. Шулардан яна бири бу - бутун жамоанинг шифокор назоратида бўлиши. Ўйлайманки, бу ҳам ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Биринчидан, жамоа шифокори барча футболчиларни назорат қилиб туради, иккинчидан овқатланиш тартибга тушади. Айтайлик, жамоалар ўзимизда тайёргарлик кўряпти ва ҳамма ҳар кунлик машғулотларга уйдан қатнаяпти. Футболчи машғулотдан сўнг қаерга боради, нима овқат ейди, эрталаб машғулотга келишдан олдин нонушта қиладими - буларни назорат қилишнинг ўзи бўлмайди. Қачонки бутун жамоа бир жойга йиғилиб истиқомат қилсагина, шифокорлар учун ҳам осон бўлади. Чунки жамоа шифокорлари барча футболчиларни назорат қилиб туришади. 

Эътибор беринг, хориж йиғинини Туркия ёки Дубайда ўтказаётган фақат биз эмас, январь-февралда бу давлатларга кўплаб Россия, Украина, Қозоғистон, Сербия клублари келади. Уларда ҳам чемпионатга тайёргарлик ишлари олиб борилади. Масалан, "Локомотив" истиқомат қилган меҳмонхонада ҳатто "Спартак", "Динамо", "Зенит" клубларининг ўринбосарлари ҳам туришди, демак бу клубларда шароит юқорилиги боис ҳатто U-20, U-19 жамоалари ҳам қишки йиғинни хорижда ўтказади. 

Энди савол туғилиши мумкин, хўп, хорижда йиғин ўтказган билан чемпионатда ўзини кўрсата олмаса, бундан нима фойда? Бу ўринда аввало меҳнат ва ҳаракат инсоннинг ўзидан эканлигини унутмайлик, натижани эса Худо беради. Масалан, ҳеч ким бу йил барибир пастда бўламиз, четга чиққандан нима наф демайди. Бу - футбол, кимдир хорижда йиғин ўтказиб, пастда, кимдир фақат ўзимизда тайёргарлик кўриб ҳам юқорида бўлиши мумкин. Лекин бу ўринда энг асосийси ҳаракат ва интилишда. Масалан, чемпионатимизда 14та бир хил таркиб ва бир хил кучга эга жамоани қўяйлик, барибир чемпион битта бўлади, шунингдек кимдир пастга тушиб кетади. 

Қанийди имкон бўлса-ю, Суперлигадаги 14та клубнинг ҳаммаси хорижда йиғин ўтказиб қайтса. Шунда ўзимизнинг майдонлар сақланиб туради ва кейинчалик бутун мавсум хизмат қилади. Клубларимиз қанча кўп четга чиқса, шунча яхши. Европа жамоалари кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ташкил этилса, бу янада яхши. Чунки биздаги шароитлардан келиб чиқиб қишки йиғинни ўтказиш осон эмас. Агар ҳамма четга кетса, биринчи навбатда ўзимиздаги майдонларни асраб қолган бўламиз. Чунки майдонлар бизга фақат январь ёки февралда эмас, балки бутун мавсум керак бўлади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика