Хопфнер: «"Бавария"га Хёнесс етишмаяпти"

11 сен 2014, 22:59
"Бавария" президенти Карл Хопфнер клубнинг собиқ раҳбари Ули Хёнесснинг ўрни билинаётганлигини айтиб ўтди.

Мен Ули Хёнесс билан 30 йилдан ошиқ ишлаш бахтига муяссар бўлганман. Ули Хёнессдек шахс жамоани тарк этар экан, бу жуда катта йўқотиш эканлигини ҳис этасан.

Лекин биз вазиятни ўзгартира олмаймиз. "Бавария" ҳар доим биринчи ўринда бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария"нинг собиқ президенти Ули Хёнесс 27,2 миллион евро солиқни тўламаганлиги учун қамоқ жазосига ҳукм этилган.


Манба: fc-bayern.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›