Холанд "Реал"га ёзда ўтиб, клубнинг асосий суперюлдузи бўлишни хоҳламоқда

Alisher
20 мар 2021, 13:36
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёзда "Реал"га ўтмоқчи.

Норвегияликни "қаймоқранглилар"нинг янги катта суперюлдузи бўлиш ғояси илҳомлантирмоқда.

20 ёшли футболчи "Реал"га тахминан 150 миллион еврога тушиши мумкин. 120 миллион евро "Боруссия"га, 20 миллион евро унинг агенти Райолага ва 10 миллион евро Эрлингнинг отасига берилиши мумкин.

Ҳужумчи жорий мавсум дортмундликлар либосида 30та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол уришга эришди. Холанднинг ҳисобида ЧЛда 6та ўйинда 10та гол бор.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›