Холанд ЖЧ фаворитларини айтди

Mirjalol Normatov
15 ноя 2022, 21:31
Норвегия термаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати фаворитлари ҳақида гапирди.

"Фаворитлар... Менимча, Бразилия, Аргентина ва Франция, балким, Англиядир.

Бироқ бирор термани аниқ ажратиб бўлмайди. Яхши термалар жуда кўп, шу сабабли тўрт терма номини айтдим", - деди Холанд.

18 декабрь куни якунига етадиган мундиал 20 ноябрь куни старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal