"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкес "Реал"га қарши учрашувдан олдин Артуро Видални қўллаб-қувватлади.
"Катта клубларда ҳар доим жароҳатлар борасида муаммолар бўлиб туради, худди Видаль каби. У юқори савияли футболчи. Оғир ҳолат, у ЕЧЛни ютишни истамоқда. Жамоа Видаль учун ҳам курашади", - деди Хайнкес.