

Хабарингиз бор, "Реал" Испания чемпионати 6-турида "Атлетико" билан рўбаро келади. "Рохибланкос" сардори Коке бразилиялик мабодо гол урса ва уни ўзгача рақс орқали нишонласа муаммо бўлишини айтганди.
"Ҳар ким голини ўзи хоҳлаганидек нишонлайди. Ҳурматни унутмасдан, истаганча нишонлаш мумкин. Бу борада чекловлар аҳмоқгарчилик.
Мен гол урганимда жамоадошларим билан нишонлардим, сабаби мен учун футбол – жамоавий ўйин", – деди Хави.



