Хави Левандовскининг ўйинига баҳо берди
08 сен 2022 09:55
Янгиликлар
Хави Левандовскининг ўйинига баҳо берди
"Барселона" бош мураббийи Хави кеча хет-трик қайд этган Роберт Левандовскининг ўйинига баҳо берди.
"Роберт Европада зўрми ёки йўқ, билмадим. Лекин биз учун у зўр. Левандовски ўйинимизга мос тушади, прессинг қилади ва ҳужумда кўплаб таклифлар беради. У ажойиб ҳаракат қилади. Бу ўйинда Роберт хет-трик қайд этди, аммо жамоа билан ҳам ажойиб ишлади.
Левандовски доимо гол уришга ва ғалабага чанқоқ. Биз унинг нархи ва ёши бўйича хеч қачон иккиланмаганмиз. У яхши инсон, ажойиб футболчи ва жамоадош, ҳақиқий ғолиб. Барчаси жамоа у билан қандай ишлашига боғлиқ.
Ғалаба доимо ишонч беради. Футболчилар уйга яхши ўйнаганликларини билиб боришади. Бироқ, гуруҳимиз ҳалиям қийин ва эйфорияга берилишга ҳожат йўқ. Бу ғалаба бизга бор-йўғи уч очко тақдим этди", - деди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар