Харри Магуайр: "МЮдаги 7 мавсумимдан 6тасини яхши ўтказганман"

9 апр 2026, 22:34
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр клубдаги фаолиятини яхши ўтказаётганини айтди.

Олдинроқ 33 ёшли футболчи манкунианликлар билан келишувини 2027 йил ёзигача узайтирганди.

"Кейинги мавсум мен учун бу ердаги саккизинчиси бўлади - бу менинг қобилиятларимнинг исботи.

Умуман олганда мен ўтган 7 мавсумнинг 6тасини яхши ўтказганман. Албатта, 7 мавсумнинг 7 тасини шундай ўтказдим, дейишни истардим. Энди бошқа муаммолар бўлмаслиги учун кичик муаммолар ҳам юзага келтирмасликка ҳаракат қиламан", - деди Магуайр.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic