
"Натижа ёмон эмас ва биз ишонишда давом этишимиз керак. Ўз стадионимизда ҳам бир ўйин бор. "Бербабеу" бизни ҳужумга хайдаши керак. Биз кучимизни қайта тиклаб, кейинги ҳафтада бўлиб ўтадиган учрашув ҳақдиа ўйлашимиз керак. "Ювентус" - кучли жамоа ва улар жавоб ўйинида ҳимояда ўйнашади, аммо биз ишончни йўқотмаслигимиз зарур. Биз рақибни ер тишлатишимиз лозим. Тенг жанг бўлади ва "Реал" ғалаба қозониши керак. Финалга чиқа оламиз деб ўйлайман" - дейди Хамес.