Хайрулла Каримов: "Фаолиятимни якунлаш ниятида эмасман"

Narzulla Saydullayev
4 дек 2013, 09:07
Тажрибали ҳимоячи Хайрулла Каримов бу йил "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди.
"Футбол Экспресс" мухбири Бобурбек Турсунов билан суҳбатда 35 ёшли футболчи ҳали бери фаолиятини тугатиш ҳақида ўйламаётганини айтиб ўтди.  

- Фаолиятимни якунлаш ниятида эмасман. Қанча насиб қилган бўлса, шунча вақт тўп тепмоқчиман. Майдонда бемалол югуришга, жамоамга фойда келтиришга кучим етади. Шундай экан, яна бир неча йил ўйнамоқчиман. Асосийси, Худоим жиддий жароҳатлардан асрасин, - дейди Хайрулла Каримов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia