

Жамоа АПЛда иштирок этаётганидан бери илк бор танаффусга қадар 3 та тўп фарқини вужудга келтира олди. “Вулверхэмптон” “Арсенал”ни АПЛда сўнгги бор 1979 йилда мағлуб этганди. Шундан сўнг жамоалар 20 та беллашув ўтказган, улардан 16 тасида Лондон клуби ғалаба қозонган бўлса, яна 4 тасида томонлар дурангга рози бўлган.



