UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  0 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  1 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  28 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10

Владимир Ежуров: "Хатоларимиз йўқ эмас. Муҳими, ғалаба қозондик" Янгиликлар

Владимир Ежуров: "Хатоларимиз йўқ эмас. Муҳими, ғалаба қозондик"

"Нефтчи" бош мураббийи Владимир Ежуров Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Сўнгги матбуот анжуманида ҳам айтганимдек, ҳозирда қийин вазиятдамиз. Йигитлар ҳам буни тушуниб турганди. Уларнинг фикрлашини тубдан ўзгартиришимиз талаб этиларди. Тезкор ҳужум ва стандарт вазиятлардан самара чиқара олдик. Буни рақибни ўрганиш чоғида футболчиларга айтгандик.  Хатоларимиз йўқ эмас. Энг муҳими, ғалаба қозондик. Қайсидир вазият ўхшади, қайсидир бири ўхшамади. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Владимир Ежуров

- Жамоада пенальтини тепадиган футболчи борми?

-  Шаҳзод Убайдуллаев пенальтиларни ижро этаётганди. Лекин сўнгги ўйинлардаги омадсизликдан сўнг бугун Аброр Исмоилов пенальтини тепишга қарор қилди. Аброр Исмоиловдаги вазият футболда бўлиб туради. У жамоанинг етакчиларидан бири. Бу борада машғулотларда яна изланамиз. 

- Ўйинда якуний қарорни ким қабул қиляпти? Жамоада бош мураббий ким?

- Бош мураббий Виталий Левченко. Менинг вазифам унга ёрдам бериш. 

- "Нефтчи" таркибида дебютини ўтказган Нодирхон Неъматхоновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз? 

- Неъматхонов дастлабки ўйинини ўтказди. Тўғри, унга тажриба етишмаяпти. Бу табиий ҳолат. Унга етарлича имконият беряпмиз.  Бу катта масъулият талаб қилади. Нодирхон тезкор футболчи. Унинг ёрқин келажаги борлиги шубҳасиз. 

Қизил карточкаларга келсак, мураббийлар штаби бу борада ишлайди. Ишлашда давом этсак, ғалабалар ҳали кўп бўлади. 

Бизда тажрибали ва тенг кучли дарвозабонлар бор. Йўлга қўйилган камчиликларни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки, футболчиларимиз навбатдаги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўйишмайди. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Барча жамоа хато қилиши мумкин", деди Ежуров.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика