

"El Nacional" хабарига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчига "Вильярреал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Трансфер ёздаёқ амалга ошиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам ўйин амалиёти камлиги сабабли жамоасини алмаштиришга қарши эмас.
Ушбу мавсумда Пуч "Барселона" таркибида 14 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.



