Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди

Alisher Ostonov
21 дек 2025, 22:28
Ла Лига 17-тур доирасидаги "Вильярреал" — "Барселона" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Рафинья пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни очди. 39-дақиқада Ренато Вейга қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ламин Ямал эса 63-дақиқада гол уриб, ўйинга нуқта қўйди.

“Барселона” ҳозирда 46 очко билан Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, “Реал” 42 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.





Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia