UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3

Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Вазиятларга бой учрашув гувоҳига айландик. 5 та қулай имкониятга эга чиқдик, аммо дарвозани ишғол қила олмадик. Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди. Футбол шундай ўйин. Сиз ҳар доим ҳам тўп киритавермайсиз. Албатта, ғалаба қозонишни истагангик, лекин дуранг ҳам 1 очко дегани.  

- Сўнгги дақиқаларда "Андижон"дан гол кутгандик...

- Ҳа, гол ура олмадик. Талайгина вазиятлар юзага келганди. Омад рақиб томонда бўлди.

- Натижадан қониқдингизми?

- Ғалабага эришишни истагандик. Бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Бундай ўйинда дуранг кузатилганидан рози бўлишимиз керак. Ҳар бир жамоа жиддий кураш олиб бормоқда. 

- "Андижон" футболчилари охирги дақиқаларда чарчаб қолишди. Нимага ўзгаришга қўл урмадингиз?

- Агар ўзгариш қилсак, яхши ўйнашимизга ишончингиз комилмиди? Ҳисоб бошқача бўлганда, балки алмаштирардик. Ўзгаришлар қилишни лозим топмадим. Биз фақат Исроиловни алмаштиришга қарор қилдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика