Виктор Клишин ва Йосип Солжич "Олмалиқ" кўригида
17 янв 2017 21:05
Янгиликлар
Виктор Клишин ва Йосип Солжич "Олмалиқ" кўригида
"Олмалиқ" клуби Туркияда хорижий йиғинни давом эттирмоқда.
Ўтган мавсумни биринчи лигада, Самарқанднинг "Динамо" клубида ўтказган ҳужумчи Виктор Клишин айни пайтда "Олмалиқ" сафида кўрикдан ўтмоқда. Бундан ташқари жамоа йиғинига хорватиялик футболчи Йосип Солжич ҳам қўшилди.
1987 йил 18 июнида Босния ва Герцеговинанинг Градачак шаҳрида туғилган Солжич марказий ҳимояда, ўнг қанот ҳимояда ва таянч ярим ҳимоячиси ўрнида ҳаракат қила олади. Унинг сўнгги жамоаси Хорватиянинг "Интер Запрешич" бўлганди.
Иккала футболчи бугун "Олмалиқ" сафида "Акжайик"ка қарши ўйинда майдонга тушишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар