“Вест Хэм” МЮнинг 2 футболчиси билан шартнома имзолаш эҳтимоли бор

Eldor Akmurzayev
8 июл 2020, 19:40
Бу ҳақда The Independent хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Фил Жонс ва ярим ҳимоячи Жесси Лингард мавсум якунлангач “Вест Хэм”га ўтади.

“Қизил иблислар” билан бевосита таниш бўлган лондонликлар устози Дэвид Мойес мазкур ўйинчиларни ҳозирги жамоасига жалб этиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Лингард “қизил иблислар” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2011 йилдан манкунианликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жонс ҳам 2011 йилдан бери ушбу клубда фаолият олиб бормоқда, бунгача эса “Блэкберн Роверс”да ўйнаган. 28 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда атиги 2 та баҳсда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Independent