"Вест Бромвич" Идейени Қатарга қўйиб юбормади

Narzulla Saydullayev
1 фев 2015, 16:17
Киевнинг "Динамо" клуби собиқ ҳужумчиси Браун Идейе фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин эди.
Sky Sports нашрининг хабарига кўра, Доха клуби "Вест Бромвич"га нигериялик футболчини мавсум охирига қадар ижарага олишни сўраб мурожаат қилган, бироқ инглиз клуби таклифга рад жавобини беришган.

Тони Пьюлис бошчилигидаги мураббийлар Браунни ижарага беришни исташмаяпти. Бироқ уни сотишга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, Идейе "Вест Бром" тарихида энг қиммат харид ҳисобланади. Июль ойида Киевнинг "Динамо" клуби футболчи учун 10 миллион фунт олганди. Шундан буён Браун янги клуби сафида атига икки бор гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.ua