Вертонген Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини тугатди
05 июл 2024 19:44
Янгиликлар
Вертонген Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини тугатди
Футболчи энди миллий терма жамоада ўйнамайди.
"Андерлехт" ҳимоячиси Ян Вертонген ижтимоий тармоқларда Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Футболчи энди терма жамоада ўйнамайди.
Бельгиялик ўзининг Европа чемпионати 1/8 финали доирасидаги Францияга қарши сўнгги ўйинида автогол муаллифига айланди.
Вертонген Бельгия терма жамоасида 2007 йилдан буён ўйнаб келаётганди. 37 ёшли марказий ҳимоячи терма жамоада 157 та ўйин ўтказган – бу миллий рекорд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар