Венгер: "Чехни "Арсенал"нинг ўйновчи мураббийи дейиш мумкин"

Aslanov Jasurbek
23 янв 2016
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Челси"дан Петр Чехни харид қилиш қарори жуда қийин бўлганини тан олди.

"Чехни харид қилиш қарори жуда қийин бўлди, чунки Давид Оспина ҳам кучли дарвозабон. Менимча, Англияда унга тўғри баҳо беришмаяпти, аммо Чехнинг харид қилиниши катта фойда келтирди. Агар бу ишни амалга оширмаганимда, афсусланардим. Чех худди ўйновчи мураббийдек, чунки кам ҳаракатланади, аммо ҳамма нарсани кўради. У жамоадошларига кўрсатма бериб туради, ҳимоячилар билан кўп мулоқот қилади" - дейди Венгер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal