

Қайд этиш керак, нидерландияликлар 82-дақиқада ҳам 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди.
"Барчаси ўз қўлимизда бўлиб турган вақтда ўзимизни кўрсата олмадик. Нимадир дейиш қийин. Улар 5-4-1 схемасида ўйнашди ва шу сабабли ҳужумга ўтишга қийналдик. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда эса тўпни ушлаб туришимиз керак эди. Тўпни йўқотдик ва жазоландик.
Натижани тўғри қабул қилиш керак. Ўйинни тахлил қиламиз ва Норвегияга қарши ўйинга тайёрланамиз. ЖЧга чиқиш учун катта имкониятни бой бердик. Аммо гуруҳдаги ҳолатимиз анчагина яхши", - деди ван Гал.



