Ван Боммель ПСВ бош мураббийига айланди

Aslanov Jasurbek
22 июн 2018, 17:01
"Барселона", "Бавария", "Милан" ва Голландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Марк ван Боммель ПСВ бош мураббийига айланди.

41 ёшли мутахассис ва клуб ўртасидаги шартнома 3 йилга мўлжалланган. У "Фенербахче" устозига айланган Филипп Коку ўрнини эгаллади.

Айни дамда ван Боммель Австралия терма жамоаси бош мураббийи Берт ван Марвейк ёрдамчиси сифатида ишламоқда. Марк 1999-2005 йилларда ПСВда тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: psv.nl