

"Мессининг хет-трики - "Олтин тўп"ни ажойиб тарзда нишонлаши бўлди. Агарда Ракитич ҳақида гапириш керак бўлса, у жамоа учун керакли футболчилардан бири. У доимо жамоага баланс тақдим қилади ва катта ёрдамини беради. Ҳозирча қишки трансферлар ойнаси борасида режаларим йўқ. Ҳали очилмагани боис, трансферлар борасида ўйлашга бироз эрта. Ўйинларни ўтказаверайлик, кейинчалик нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирги пайтда биздан профессионаллик талаб қилинади", - деди Вальверде.



