UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Копа Америка. Уругвай - Япония  4 04:00Копа Америка. Уругвай - Япония  0 00:55"Юнайтед" "Пэлас"га учинчи таклифни юборди  2 00:32"Борнмут" МЮдан 56 миллион евро сўрамоқда  2 23:57Коутиньо: "Барселона"да қоламанми? Билмайман. Барчаси бўлиши мумкин"  6 23:50U-21 Биринчилиги. "Локомотив" Самарқандда, "Пахтакор" ўз майдонида ғалабага эришди  4 23:41Хамес янги жамоасини тасдиқлагандек бўлди  0 23:24Мессининг ушбу расми машҳур бўлиб кетди  40 23:11"Реал" Искони сотишга тайёр  3 23:01Бельерин модалар оламида дебют қилди — ЭНДИ АНИҚ СУРАТ БИЛАН :)  12 22:57Сарри: "Роналду мени ҳам янги босқичга олиб чиқади"  10 22:41Виталий Денисов: "Янги қадам, янги чақирувлар"  6 22:26Сарри собиқ шогирди билан яна бирга ишлаши мумкин  4 21:33"Наполи" президенти: "Сарри - мухлислар билан стадион одами. Унинг "Ювентус"га қанчалик мослашиб кетишини кўрамиз"  5 21:10"Реал" ярим ҳимоячиси "Байер" билан шартнома имзолаш учун Германияга учиб кетди  7

Вальверде: “Месси ўзга сайёралик. У тўп билан бўлса, доим нимадир содир бўлади” Янгиликлар

Вальверде: “Месси ўзга сайёралик. У тўп билан бўлса, доим нимадир содир бўлади”

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 26-тури доирасида “Реал” устидан (1:0)қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

-Биз иккинчи йилдан буён чемпионатда таъқибчиларимиздан катта очко билан олдинда бораяпмиз. Вақт ўтиши билан бунга муносиб баҳо беришади. Аммо олдимизда ҳали узоқ йўл бор.

-“Реал” “ўлдими”?

-Улар кўплаб баҳсларда ғалабага эришишлари мумкин. “Атлетико” ҳам бор. Мадридни ҳисобдан чиқарсак, мағлуб бўлишни бошлаб юборишимиз мумкин.

90 дақиқалик хавотирдан сўнг биз ўзимиз ҳам ҳали қандай натижага эришганимизни ҳис қила олганимиз йўқ. Аммо мухлисларимиз бахтли. Аввалги баҳсда биз ўйинни ўз назоратимизга олишга урингандик. Бироқ керакли даражада буни амаллай олмагандик. Бугун яхшироқ ўйнадик, дея оламан. 

Агар иккинчи голни урганимизда, ўйин охиридаги бошоғриқлардан қутулардик. Бироқ рақибга имкон қолдирдик. Сўнгги дақиқаларни хавотир билан ўтказдик.      

-Месси ҳақида нима дейсиз?

-Унинг айтишича, ҳаммаси жойида. У барча футболчилар сингари бор кучи билан ҳаракат қилди. Месси-ўзга сайёралик. Ҳар доим у тўп билан муомалада, нималардир ўйлаб топишга уринади. 

-Ракитич ҳақида қандай фикрдасиз?

-Иван жуда тартибли ва интизомли футбочли. Ўйин бошидан охиригача, мавсум бошидан сўнггигача. Жуда қадрли футболчи. 

-Сиз мухлислар кўз ўнгида уларда ўзингизга бўлган ишончни орттирдингиз...

-Билмадим. Билишниям истамайман. Менга фарқи йўқ. Мен жамоам яхши ўйнаши ва ғалаба қозонишини истайман,- дейди мураббий.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг