Вальверде: “0:0 — хавфли натижа”

20 фев 2019, 09:25
“Барселона” бош мураббийи “Лион”га қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Биз яхшироқ натижа кутган эдик. Боиси ўйинга кўпроқ кучимизни сафарбар қилгандик. Аммо кутган натижамизга эриша олмадик. Ўз уйимизда кучлимиз. Аммо 0:0 натижаси ўта хавфли эканлигини ҳам тан олиш лозим. Бизга ғалаба ва ўз мухлисларимиз керак. ЕЧЛ сафар ўйинларида уч йил ғалаба қозона олмадик? Мен эса буни шунчаки оддий нарса деб ҳисобламайман. Бу ерда яхши рақиблар бор. “Лион” ютқазмади”,—дейди Вальверде.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›