UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  5 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  3 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  6 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  12 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0

Вали Келдиеввв... Ҳа-ааааа.... Пётр Гизимчук! Янгиликлар

Вали Келдиеввв... Ҳа-ааааа.... Пётр Гизимчук!

Узоқ кутилган кун ҳам етиб келди, бугун қашқадарёлик мухлислар олий лига тарихида уларга илк ғалабаларни тақдим этган юлдузлар билан учрашадилар.
Ҳусан ака Темировнинг шарҳлари ёдингиздами. Келинг бир эслайлик.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Насаф" Марказий ўйингоҳига кўплаб футбол ишқибозлари ташриф буюрган. Улар орасида қўшни Бухородан, Сурхандарёдан ҳам минг-минглаб ишқибозлар бор. Ҳозир тўп билан Вали Келдиев. Келдиев тўпни Рўзиқул Бердиевга оширди, Рўзиқулнинг Зарбасииииии, ҳа-аааааа. Тўп шундоққина дарвоза устунининг олдидан ўтиб кетди. Тўп билан яна "насафчилар"... Зафар Холмурдов ҳозир ҳисобни очиши мумкин эди. Энди "пахтакор"чилар тўп билан олдинга келяптилар, Неъматулло Қуттибоевнинг зарбаси, зарба-аааа... Пётр Гизимчук қойилмақом тарзда дарбозасини голдан сақлаб қолди....

Ажойиб шарҳлар билан ТВ қаршисида футбол кўрар эдик. Бугун Камолиддин Кенжаевга бағишлаб ўтказаётган акциямизнинг биринчи қисми, Қаршидаги "Геолог" стадионида бўлиб ўтади. Аллақачон "Насаф" жамоасининг 2004-06 йилларда тўп тепган футболчилари Қаршида тўпланиб бўлдилар. Биз ҳам йўлга отладик, насиб қилса сизлар билан ўша ерда учрашамиз! Бугун ажойиб кун, бугун ҳамма "Геолог"га!

Ҳа, айтганча, ҳисоб рақамларини ёдингизга солиб қўйсак:

Ҳисоб рақам: 20206000100000194000
 Банк коди: 00194
 Банк номи: ДАТ Асака банк Қашқадарё филиали

Мурожаат учун телефонлар: +99895-505-11-17, +99890-988-67-55
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика